Меню

2 гурух ногирони пенсиями

ПЕНСИЯ ИШДАН БЎШАТИШ УЧУН ВАЖ СИФАТИДА

2011 йил 1 январдан бошлаб иш берувчи ўзининг ташаббуси билан ходим пенсия ёшига тўлганда, конун хужжатларига мувофик (Мехнат кодекси 100-моддаси иккинчи кисмининг 7-банди, бундан кейин — МК) ёшга доир давлат пенсиясини олиш хукуки мавжуд бўлганда номуайян муддатга тузилган мехнат шартномасини хам, муддати тугагунга кадар муддатли мехнат шартномасини хам бекор килиш хукукини олди*.

Бирок ушбу хукукдан 2 холат мавжуд бўлгандагина фойдаланиш мумкин: ходим пенсия ёшига етиши (эркаклар — 60 ёшда, аёллар — 55 ёшда) ва ёшга доир пенсия та-йинлаш учун зарур мехнат стажига (эркаклар учун — камида 25 йил, аёллар учун — камида 20 йил) эга бўлиши керак. Мехнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор килишга касаба уюшмаси кўмитаси ёки ходимлар бошка вакиллик органининг олдиндан берган розилигисиз, агар бундай розилик олиш жамоа битими ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, йўл кўйилмайди.

Ходим билан мехнат шартномаси МК 100-моддаси иккинчи кисмининг 7-банди билан белгиланган асосга кўра бекор килинганда, унга ўртача ойлик иш хакидан кам бўлмаган микдорда ишдан бўшатиш нафакаси тўланади (МКнинг 109-моддаси).

Ушбу асосга кўра мехнат шартномасини бекор килиш аник-равшан тартибга солинган бўлса-да, амалиётда саволлар юзага келади.

Масалан, II гурух ногирони, ногиронлик бўйича пенсия оладиган 56 яшар эркак билан мехнат муносабатларини бекор килиш мумкинми?

Конун хужжатларидан бунга тамомила аник жавоб оласиз: ногиронлик бўйича пенсия оладиган ходимлар билан мехнат шартномасини МК 100-моддаси иккинчи кисмининг 7-бандига биноан улар 60 ёшга (эркаклар учун) ва 55 ёшга (аёллар учун) етгунича хамда уларда конун хужжатларига мувофик ёшга доир давлат пенсияси олиш хукуки мавжуд бўлмаса («Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тўгрисида»ги Конуннинг 7-моддаси), бекор килиб бўлмайди.

Читайте также:  Детские выплаты до 3 лет по хакасии

Гоятда кимматли, ўрнини босиш кийин бўлган ходимлар билан кандай йўл тутмок керак? Уларда стаж хам, тажриба хам катта, пенсия ёшига эса тўлиб бўлган.

Хеч ким иш берувчини ушбу ходимлар билан мехнат муносабатларини бекор килишга мажбур этмайди. Агар пенсионерлар виждонан, бор саъй-харакатлари билан ишласалар, мехнатда юкори натижаларга эришсалар, улар аввалгидек ишлашда давом этишлари мумкин.

Иш берувчининг бундай холларда мехнат муносабатларини саклаш тўгрисида кўшимча буйрук (фармойиш) чикариши талаб килинмайди.

Абдусалом РИСКУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

*) 22.12.2010 йилдаги «Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конунига хамда Ўзбекистон Республикасининг Мехнат кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш хакида» ЎРК-272-сон Конун билан жорий этилган.

Источник статьи: http://www.norma.uz/uz/raznoe/pensiya_ishdan_bushatish_uchun_vaj_sifatida

Пенсионерлар учун ер ва кўчмас мулк солиғи

? Менга Тошкент вилоятида ер участкаси бор уй мерос бўлиб қолди. Мен у ерда прописка қилинмаганман – менинг ногирон акам прописка қилинган. Уй ва ер майдони икковимизга тенг улушда нотариал тарзда расмийлаштирилган. Иккаламиз ҳам пенсионерлигимизни ҳисобга олган ҳолда, биз қандай солиқлар тўлашимиз лозим. Мен прописка қилинган асосий мол-мулк бўйича солиқ имтиёзидан фойдаланаман. Бизда ер солиғи бўйича имтиёз борми?

–Агар мол-мулк бир нечта мулкдорнинг улушли мулкида бўлса, солиқни уларнинг ҳар бири ушбу қурилмалар, жойлар ва иншоотлардаги ўз улушига мутаносиб равишда тўлайди (СКнинг 277-моддаси).

Васий сингил, пенсионер сифатида прописка жойи бўйича мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан фойдаланганда, мерос бўлиб қолган мол-мулкдан мол-мулк солиғи тўлаши лозим, чунки имтиёз мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади (СКнинг 275-моддаси).

Солиқ кодексининг 275-моддаси 5-бандига биноан пенсионерга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулкка (турар жой, дала ҳовли ва бошқа қурилишлар) солиқ солинмайдиган ҳажм – 60 кв.м. доирасида мол-мулк солиғи солинмайди.

Читайте также:  Выплаты при увольнении по сокращению штатов госслужащим

Шунинг учун ногирон ака, пенсионер сифатида унга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган майдоннинг солиқ солинмайдиган минимумидан ортиқ ҳажмдан, яъни 60 кв.м.дан ортиқ ҳажмдан мол-мулк солиғи тўлайди.

Имтиёз ҳуқуқини тасдиқлаш учун солиқ инспекциясига пенсия гувоҳномасини тақдим қилиш лозим.

Солиқ кодексининг 275-моддаси билан кўзда тутилган имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган солиқ солиш объектларига нисбатан қўлланилмайди (СКнинг 275-моддаси).

Шунингдек иккалангиз ҳам мулк ҳуқуқида ер участкаларига эга жисмоний шахс сифатида ер солиғини тўлашингиз керак (СКнинг 287-моддаси). Солиқ солиш бўйича имтиёзлар кўзда тутилмаган, чунки сиз ёлғиз пенсионерлар ҳисобланмайсиз (СКнинг 290-моддаси, 5-банд).

Агар сизнинг акангиз I ёки II гуруҳ ногиронлигига эга бўлса, у ҳолда солиқ инспекциясига пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномасини тақдим этган ҳолда I ёки II гуруҳ ногирони сифатида мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод қилиниши мумкин (СКнинг 275-моддаси, 6-банди ва СКнинг 290-моддаси, 4-банди).

Н.Зуева, «НТВ» эксперти

Источник статьи: http://www.norma.uz/hafta_savoli/pensionerlar_uchun_er_va_kuchmas_mulk_soligi